Ребрендинг чуқур маркетинг таҳлили ва банкнинг узоқ йиллик стратегияси асосида амалга оширилиб, керакли бренд жойлашувига эришиш ва мижозлар ишончини қозониш учун хизмат қилади.

 

Фото: Агробанк

Республикамизнинг йирик тижорат банкларидан бири бўлган “Агробанк” АТБ 2021 йил 4 декабрь куни ўз ребрендингини эълон қилди. Ребрендинг тақдимоти пойтахтимизнинг “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида ўтказилди.

Сўнгги 5 йилликда мамлакатимиз молия-банк тизимида улкан ўзгаришлар Агробанк фаолиятида ҳам янги даврни бошлаб берди. Бу даврда капиталлашув базаси кескин оширилди, маҳаллий ва хорижий ресурсларни жалб қилиш борасидаги имкониятлар кенгайди.

Фото: Агробанк

Республика банк тизимини ислоҳ қилиш Стратегиясига асосан “Агробанк” АТБ фаолиятида кичик ва ўрта бизнесни, қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ва кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириш белгиланган.

Фото: Агробанк

Ушбу йўналишда трансформация жараёнларини тизимли амалга ошириш мақсадида Осиё тараққиёт банки ҳамда KPMG компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, банкни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилди.

Янги стратегиядан келиб чиқиб етакчи маркетологлар билан ҳамкорликда янги бренд ишлаб чиқилди. Унга кўра, Агробанк оддий инсонлар учун оддий банк сифатида ўз маркетинг коммуникациясини амалга оширади.

Фото: Агробанк

Ребрендинг доирасидаги маҳсулотлар Россия Федерациясининг “Артемий Лебедев студияси” ва маҳаллий дизайнерларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ишлаб чиқилган.