Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Қирғизистон президентини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар қирғиз халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Президентлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаб ўтгани айтилади.
Турли даражалардаги конструктив мулоқот ва фаол алмашинувларни давом эттириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика ва электротехника тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда муҳим кооперация лойиҳаларини биргаликда илгари суриш муҳимлиги қайд этилди. Бизнес ва ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026