Боғдорчилик ширкатлари биноси турар жой тоифасига қандай ўтказилиши аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятини тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун ажратилган ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этишга қаратилган.
Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ҳудудида биноларни турар жой тоифасига ўтказиш объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ҳудудидаги бинолар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб мулк ҳуқуқи билан турар жой сифатида эътироф этилади.
Давлат рўйхатидан ўтган ширкатлар тўғрисида Давлат хизматлари агентлиги ва Кадастр агентлиги ўртасида электрон ҳамкорлик орқали маълумотлар алмашинуви “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:23 / 15.10.2024
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилди
12:07 / 15.07.2024
Тошкентда уйларга хизмат кўрсатувчи ширкат электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
07:33 / 10.08.2022
Тошкентда ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкат раҳбари аниқланди
13:22 / 01.08.2022