Ўзбекистон | 11:46 / 07.12.2021
42871
1 дақиқада ўқилади

«Қўйлиқ» бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади 

“Қўйлиқ” деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Voice of Tashkent

Қайд этилишича, пойтахтдаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш режалаштирилмоқда.

“Қўйлиқ” деҳқон бозори  ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган. 

Шу муносабат билан “Қўйлиқ” деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади”, дейилади маълумотда. 

Шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу борадаги ишлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид