Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти Денов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 4 декабр куни соат 21:30 ларда Денов тумани Тотувлик маҳалласи ҳудудида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган «ВАЗ-2106» машинаси йўлни кесиб ўтаётан пиёдани уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:12 / 14.01.2026
Сурхондарёда 9-синф ўқувчиси 11-синф ўқувчиси томонидан зўрлангани айтилмоқда
18:54 / 30.12.2025
Сурхондарё вилоятининг яна икки туманига янги ҳоким тайинланди
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
21:45 / 16.10.2025