Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилди
Фото: Shutterstock
«Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
Унда шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш ҳамда унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш ҳолатлари учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.
ЖКнинг 128-моддаси 1-қисмига мувофиқ шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш: 480 соатгача (илгари – 360 соатгача) мажбурий жамоат ишлари; ёки 3 йилгача (илгари – икки йилгача) ахлоқ тузатиш ишлари; ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; ёки 1 йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек ЖКнинг 128-моддаси 2-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ ўша ҳаракатлар моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилган бўлса: 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш; ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ЖКнинг 128-моддаси 1, 2-қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар: такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; ЖКнинг 118 ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, 5 йилдан 7 йилгача (илгари – 3 йилдан 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ЖКнинг 129-моддасига мувофиқ шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш: 360 соатгача (илгари – 300 соатгача) мажбурий жамоат ишлари; ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ёки 1 йилдан 2 йилгача (илгари – 1 йилгача) озодликни чеклаш; ёки 1 йилдан 2 йилгача (илгари – 1 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса: 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш; ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
08:09 / 04.12.2025
Қурилишда зилзилабардошлик талаблари бузилса, жавобгарлик оширилади
13:46 / 14.10.2025
Рецепт билан бериладиган дориларнинг ноқонуний айланмаси учун жавобгарлик кучайтирилади
13:31 / 14.10.2025
Ўзбекистонда 81 киши оилавий зўравонлик учун озодликдан маҳрум этилди
13:31 / 27.09.2025