Таъкидланишича, мазкур қоидабузарликлар таҳлил қилинганда 3 252 ҳолатда белгиланган муддат бузилгани, 626 ҳолатда тўғридан тўғри хизмат кўрсатилгани, 72 тасига асоссиз рад жавоби берилгани, 7 ҳолатда эса ортиқча ҳужжат талаб қилингани аниқланган. Шунингдек, 11 ой давомида вилоят бўйича 112 нафар мутасаддига маъмурий чоралар кўрилиб, жарималар ундирилган.
Маълумот учун, 1 декабрь ҳолатига вилоятнинг 11 туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга 272 233 та давлат хизмати кўрсатилган. Энг кўп хизмат Навоий шаҳрида амалга оширилган – 69 325 та. Бу рақам Қизилтепа туманида 41 786 тани, Кармана туманида 35 035 тани, Зарафшон шаҳрида эса 32 мингдан ортиқни ташкил қилади.
Тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади














