11 декабрга ўтар кечаси АҚШ ғарбидаги олти штат ҳудудида 50дан ортиқ торнадо бўлиб ўтди. Табиий офатдан энг кўп жабр кўрган ҳудуд Кентукки бўлди, бу штат тарихидаги энг ҳалокатли торнадо эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бу штатда 100дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Кентукки ғарбида, 10 минг атрофида аҳоли яшайдиган Мэйфилд шаҳрида торнадо шам ишлаб чиқариш фабрикаси биносини, округ суди минорасини ва кўплаб уйларни буткул вайронага айлантирди.

Мэйфилддан 100 километр масофадаги, 2500 киши яшовчи Доусон-Спрингс шаҳарчасида 12 киши ҳалок бўлган ва биноларнинг 75 фоизи яксон бўлган. Бу шаҳарлар торнадодан кейин қуйидаги кўринишга келди.

Улоқиб кетган автомобиллар ва синиб кетган дарахтлар, Мэйфилд.
Brett Carlsen / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
Мэйфилднинг торнадодан кейинги кўриниши. Scott Olson / Getty Images/ AFP / Scanpix / LETA
Мэйфилд аҳолиси торнадодан кейин ўз нарсаларини сақлаб қолишга уринмоқда.
Scott Olson / Getty Images/ AFP / Scanpix / LETA
Мэйфилдда яшовчи 70 ёшли Рик Фоули вайрон бўлган меҳмонхонасида турибди.
Cheney Orr / Reuters / Scanpix / LETA
Торнадо учириб кетган Элвис Пресли ҳақидаги китоб
Brett Carlsen / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
Мэйфилддаги Carrʼs Steakhouse ресторани харобалари
Adrees Latif / Reuters / Scanpix / LETA
24 ёшли Кристофер Боулин Мэйфилддаги уйи олдида овқат пиширмоқда