13 декабр куни Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур мулоқотнинг бошланишини – томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканидан далолат, дея қайд этди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов тадбир аввалида.

Мулоқотда Америка томонига давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу раҳбарлик қилди.

Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

Кун давомида мулоқотлар бешта секцияга бўлинган ҳолда ташкил этилди, уларда сиёсий, иқтисодий, маданий, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ТИВ расмий релизига кўра, учрашувда АҚШнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги доимий ва қатъий позицияси яна бир бор тасдиқланди. АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ишларни фаол қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум қилинди.

Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

Томонлар "C5+1" механизми доирасидаги ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш ва ушбу форматни салмоқли натижаларга эришиш даражасига олиб чиқиш лозимлигини қайд этди.

Делегациялар терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашиш, Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакатни можародан кейинги тиклаш ва афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди.

Дональд Лу ва Абдулазиз Комилов
Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги​​​​​​