Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Узоқ кутилган парвоз йўналиши: Фарғона – Сўх рейси авиачиптаси қанчадан сотилмоқда?
12 декабр куни «Humo Air» авиакомпаниясига қарашли Ан-2P йўловчи ташиш самолёти Фарғона халқаро аэропортидан Сўх аэродромига биринчи қатновини амалга оширди. Айнан мана шу кундан эътиборан Фарғонадан Сўхга мунтазам қатновлар йўлга қўйилди.
Kun.uz мухбири ушбу авиақатнов бўйича маълумот олиш учун Фарғона халқаро аэропорти ташишни ташкиллаштириш хизмати смена бошлиғи Дониёр Шерматов билан суҳбатлашди.
«Ички туризмни ривожлантириш, вилоятдаги анклав ҳудуд ҳисобланган Сўх тумани аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга шароит яратиш мақсадида ҳафтанинг душанба ва жума кунлари авиақатнов йўлга қўйилди. Фарғона шаҳридан соат 10:00 да парвоз қилган учоқ Сўх туманига етиб бориб, соат 12:00 да Сўх аэродромидан Фарғона томон кўтарилади. Парвоз давомийлиги 30 дақиқадан иборат.
Эксклав ҳудуд ҳисобланадиган Сўх тумани аҳолиси шу пайтгача ерусти транспортида Фарғонага келиш учун хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Қирғизистон чегара ҳудудини кесиб ўтишар эди. Эндиликда авиақатнов амалга оширилиши сабабли йўловчилар оддий фуқаролик паспорти ёки ID картаси билан парвозни амалга ошириши мумкин.

Самолёт 10 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Бир томонга учиш нархи 150 минг сўм қилиб белгиланган. Йўловчилар чипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортларидан, Сўхда эса туман ҳокимият биносидан харид қилиши мумкин.
Талабга қараб рейсларни бир кунда 2 маҳал амалга оширишни режалаштирганмиз. Самолёт А-80 бензини билан учади. Бензин таннархи қимматлашиб кетгани учун нарх қиммат белгиланган. Ҳозирча «Humo Air» авиакомпаниясига қарашли битта Ан-2P йўловчи ташиш самолёти жалб қилинган», деди аэропорт расмийси.
Сарвар Зияев, Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
07:00 / 24.05.2026