Ўзбекистон | 08:09 / 17.12.2021
67835
2 дақиқада ўқилади

Шароф Рашидовнинг қизи Светлана Рашидова АҚШда вафот этди

Фото: Facebook / Tashkent Retrospective

2021 йил 14 декабрь куни таниқли олим, жамоат арбоби Светлана Рашидова 70 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Facebook’даги «Tashkent Retrospective» гуруҳида хабар берилди.
 
Светлана Рашидова 1952 йил Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидов оиласида туғилган ва Рашидовлар оиласида энг кичиги бўлган. Тошкент Давлат университетининг романо-герман факультетини тамомлаган. Москва давлат университетида чет эл адабиёти фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Тошкент давлат университетининг роман-герман факультетида доцент лавозимида ишлаган.

1971 йилда Алишер Воҳидовга турмушга чиққан. Алишер Воҳидов Нью-Йоркда 1994 йилдан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили вазифасини бажарувчи, 1997-2008 йилларда эса республиканинг БМТдаги элчиси, доимий вакили лавозимларида ишлаган. 

Светлана Рашидова БМТ делегациялари меҳмондўстлик қўмитасининг БМТдаги дипломатларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича вице-президенти сифатида Нью-Йоркдаги жамоат ишларида фаол иштирок этган. Сўнгги йилларда у бетоб бўлган ва 14 декабрда ҳаётдан кўз юмди. 

Мавзуга оид