Ўзбекистон | 10:48 / 21.12.2021
30521
2 дақиқада ўқилади

5-17 декабрь кунлари ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti «чақириб олинмоқда»

Бу автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ. UzAuto Motors автомобиллар сифати компаниянинг «устувор вазифаси» эканлиги сабаб, уларни бепул таъминлаб бермоқчи.

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors компанияси шу йилнинг 5-17 декабрь кунлари ишлаб чиқарилган  Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олмоқда. Қайд этилишича, бу автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.

«UzAuto Motors ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифати ва мижозлар талабини қондиришни ўзининг асосий устувор вазифаси деб билади. Айнан мана шу сифат талабларидан келиб чиқиб, компания 2021 йил 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилади.

«Чақириб олиш» дастури автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.

Барча ишлар UzAuto Motors АЖ ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ, 2022 йил 1 февралга қадар Nexia, Spark, Cobalt ва Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилиш тўхтатилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид