Маълум бўлишича, 19 декабрь куни соат 4:50 да Қўқон шаҳар “Вақф Чорсу” маҳалла фуқаролар йиғини Барҳаёт кўчаси 20-уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган.
Чақнаш оқибатида мазкур хонадонда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Қўқон шаҳар субфилиалига ётқизилган.
Содир бўлган фавқулодда вазиятнинг сабабини ўрганиш юзасидан комиссия тузилган.














