Жамият | 14:54 / 24.12.2021
10969
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура ЎзМУ кутубхонасидан йўқолган нодир қўлёзмалар юзасидан ўрганиш ишларини бошлади

Фото: ЎзМУ кутубхонаси

ЎзМУ кутубхонасидан йўқолган бўлиши тахмин қилинаётган ўнлаб нодир қўлёзмалар билан боғлиқ ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ўрганиш натижалари ҳақида алоҳида хабар берилиши билдирилган.

Kun.uz сайтида 23 декабрь куни 2019 йилдаги таъмирлаш ишларидан сўнг Ўзбекистон Миллий университетининг нодир қўлёзмалар сақланадиган музейи фаолияти тикланмагани ҳақида хабар берилган эди.

Таҳририятга мурожаат қилган вазиятдан хабардор шахсларнинг айтишича, нодир китоблар ва қўлёзмалар сақланаётган музей 3 йилдан буён қайта очилмаётгани у ердаги қимматбаҳо ва ўта нодир ҳисобланган 100дан ортиқ китоблар сотиб юборилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Хусусан, жаҳон бозорида баҳоси бир неча миллион долларга етадиган, XIII асрга оид Абу Бакр Собунийнинг қўлёзма асари, Шарафиддин Али Яздийнинг XV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» қўлёзма китоби, Алишер Навоийнинг тилла суви юритилган «Хамса» достони ва бошқа ўнлаб нодир қўлёзмалар қаердалиги номаълум.

ЎзМУ ректорати вазият юзасидан изоҳ бермади.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид