2018 йилда Ўзбекистон Миллий университетида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бир йил давом этган таъмирлаш ишлари давомида нодир қўлёзмалар сақланувчи университетнинг тарих музейидаги ашёлар типография хонасига кўчириб турилган.
Лекин университетнинг асосий биноси ва музей хоналари таъмирлаб бўлинганидан кейин ҳам музейдаги ашёлар, хусусан, нодир китоблар ва қўлёзмалар ўз жойига қайтариб қўйилмаган.
Kun.uz'га мурожаат қилган вазиятдан хабардор шахсларнинг айтишича, нодир китоблар ва қўлёзмалар сақланаётган музей 3 йилдан буён қайта очилмаётганига сабаб у ердаги қимматбаҳо ва ўта нодир ҳисобланган 100дан ортиқ китоблар сотиб юборилган бўлиши мумкин.
Нодир қўлёзмалар музейи ҳақида
Ушбу музей 2006 йил 31 мартда ташкил қилинган. 2018 йил Миллий университет 100 йиллигига бағишлаб чоп қилинган китобда Нодир қўлёзмалар музейида 1465 номдаги араб ёзуви ўзбек, форс, туркий, араб ва тожик тилларидаги қўлёзма китоблар, хат ва ҳужжатлар сақланиши айтилган. Шунингдек, музейда мавжуд бўлган кўплаб қўлёзма китоблар ҳақида маълумот берилган.

Фото: ЎзМУ кутубхонаси

Фото: ЎзМУ кутубхонаси
Таъмирдан кейин ҳам тикланмаган ушбу музей фаолияти юзасидан президент порталига ва Олий таълим вазирлигига мурожаатлар йўлланган. Ушбу мурожаатдан кейин Миллий университет ректори Иномжон Мажидовнинг буйруғи билан жорий йил 15 ноябрь куни ишчи гуруҳ тузилиб, нодир қўлёзмалар музейидаги ашёлар бир ҳафта ичида хатловдан ўтказилиши белгиланади.

Фото: Kun.uz
Ишчи гуруҳ аъзоларидан бирининг айтишича, музейга тегишли бўлган нодир қўлёзмалар хатловдан ўтказаётган ишчи гуруҳга ЎзМУ Ахборот-ресурс маркази директори Ирина Кислисина музейда таъмирлашгача бўлган инвентар – ашёлар рўйхатини бермаган.
«Ишчи гуруҳ қайта хатловдан ўтказганда аввалги қўлёзмалар сони билан фарқ сезилмай қолиши учун музейдаги инвентарлар эски рўйхати берилмаган. Лекин 2018 йилда чоп қилинган китобда Нодир қўлёзмалар музейида 1465 та китоб ва бошқа қўлёзмалар рўйхати борлиги айтилган. Шу асосда ишчи гуруҳ ўрганганда 100дан ортиқ ўта нодир ва қимматбаҳо қадимий китоблар чиқмаган. Мен ишчи гуруҳ раҳбари бўлмаганим учун аниқ фарқ ёзилган ҳисоботни билмайман.














