Маълум қилинишича, Навоий халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан “Новосибирск-Навоий” йўналиши билан Россия Федерациясидан учиб келган фуқаро И.З.га тегишли бўлган қўл юклари божхона назоратидан ўтказилган. Жараёнда йўловчи тегишли рухсатномасиз 25 дона 16 колибрли ўқотар ов қуролига мўлжалланган “Tуламмо” номли ўқ ҳамда 1 дона милтиқ қўндоғини олиб келаётганлиги маълум бўлган. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Навоийда ҳайдовчи машинасида тўппонча олиб юргани аниқланганди.