Ҳамёнбоп нархлар ва қулай харид шароитларига эга Havas 200–юбилей дўкони Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида, Юнус ота кўчаси, «Бободеҳқон» МФЙ, 8-уй манзил бўйича очилди.
Havas дискаунтерлар тармоғи янада кўпроқ одамларни янги ва сифатли маҳсулотлар, арзонроқ нархлар ҳамда ёқимли харидлар учун қулай шароитлар билан таъминлаш мақсадида фаол равишда кенгаймоқда.
Ушбу муҳим мақсад йўлида Havas ўзининг 200-юбилей дўконини очди. Демак, яна бир туман аҳолиси маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда ва уйидан узоқлашмаган ҳолда қулай харид қилиши мумкин.
200 дўкон — бу истеъмолчиларнинг маҳсулотлар сифати, нархи ва бутун тармоқ ходимларига билдираётган ишончидир. Бу, шунингдек, Havas’нинг мамлакатдаги энг йирик ва тез ривожланаётган чакана савдо тармоқларидан бирига айланаётганидан далолат беради.

Энг зарур маҳсулотлар ҳамёнбоп нархларда
Бугунги кунда чакана савдо дунёсида less is more (камроқ — кўпроқ демак) тушунчаси оммалашиб бормоқда. Унинг моҳияти шундаки, дўконлар харидорларга зарурий ва муҳим маҳсулотларнинг нисбатан кичик ассортиментини таклиф қилиб, асосий эътиборни маҳсулотлар сифати ҳамда нархлар ҳамёнбоплигига қаратади. Бу концепция дунёнинг бир қатор мамлакатларида кенг қўлланади.

Havas’нинг афзаллиги шундаки, у ерда кўп вақт сарфламаган ҳолда рўзғорингиз учун зарур бўлган барча маҳсулотларни арзонроқ нархларда сотиб олишингиз мумкин. Демак, харидорлар маҳсулот ҳамда нархларни солиштиришга сарфланадиган вақтини тежаб қолиши ва уни ҳордиқ чиқариш, оиласи билан ўтказиш ва бошқа муҳим ишлар билан шуғулланишга сарфлаши мумкин.

Фойдали харидлар уйингиз яқинида
Доимий ҳамёнбоп нархлар, сархил озиқ-овқатлар, юқори сифатли уй-рўзғор буюмлари, эътиборли ходимлар ҳамда уйингизга яқин жойлашув — шубҳасиз, ўн минглаб доимий мижоз Havas’ни қадрлаши ва яхши кўриши учун етарли сабаблардир.


















