Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BISCOLATA'нинг болажонларга байрам ҳадяси
Янги йил байрами арафасида кунлар доим байрамона туйғуларга тўлади. Ҳар тарафдан қувноқ ёғдули чироқлар ва янги йилнинг ранг-баранг чамбарлари кўзларимизни қувнатади ва ҳавода мандарин ҳиди таралади.
Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, Туркия, Европа ва Яқин Шарқда етакчилиги тан олинган, Туркиянинг “BISCOLATA” савдо белгиси Тошкент шаҳрининг туман секторлари билан ҳамкорликда анъанавий равишда ҳар йили ташкил этиладиган Меҳрибонлик уйларидан бирининг тарбияланувчиларини байрам билан табриклайди. Ўтган йили бу тадбир А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйида бўлган эди.
Бу йил 29 декабрь куни Яшнобод туманидаги 30-сонли Ёрдамчи меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун байрам табриги хайрия акцияси тадбири ўтказилди. Акция бевосита “BISCOLATA” савдо белгиси раҳбари Газиев Комил Акмалович ҳамда 2-сектор билан хамкорликда, Яшнобод тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Фаттахов Алишер Фарҳодович кўмагида ташкил этилди ва ўтказилди.
Ташкилотчилар болажонларни самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ ва келгуси йилга муваффақиятлар тиладилар, шунингдек, уларга “BISCOLATA” савдо белгисидан ширинликларга тўла совғаларни топширдилар.
Реклама ҳуқуқи асосида