Жаҳон | 10:55 / 03.01.2022
4062
1 дақиқада ўқилади

Судан бош вазири истеъфо берди

Фото: Reuters

Судан бош вазири Абдулла Ҳамдук истеъфога чиқди. Бу ҳақда сиёсатчи якшанба куни мамлакат телевидениеси орқали эълон қилди. Ҳамдук олти ҳафта олдин ҳарбий тўнтариш етакчилари билан келишувдан кейин ўз вазифасига қайтган эди.

Бу лавозимда бошқаларга имкон беришга қарор қилган Абдулла Ҳамдук мамлакатда вазият ўнгланиши учун музокаралар столига ўтириш лозимлигини таъкидлади. 2021 йил 25 октябр куни Суданда ҳарбий тўнтариш амалга оширилганди. Оқибатда Абдулла Ҳамдук уй қамоғига олинади. Тўнтариш етакчиси генерал Абдул Фаттоҳ ал Бурхон билан ноябрда ўтган музокаралардан сўнг бош вазир ўз потстига қайтганди.

31 декабр куни ҳарбий тўнтариш етакчиси генерал ал Бурхон мамлакатда ҳаққоний сайловлар ўтказилишини айтганди. Суданда эса ҳарбийлар етакчилигидаги янги ҳукумат истеъфосини талаб қилишяпти. Намойишчилар Абдулла Ҳамдукни ҳарбий тўнтариш етакчилари билан келишгани учун давлатга хиёнатда айблашган.

Мавзуга оид