Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди ўтган йилнинг октябр ойида шу туманда рўй берган оммавий жанжал (воқеанинг бир қисми қуйидаги видеода акс этган) иштирокчилари устидан ҳукм ўқиди.

Маълум қилинишича, Ж. А., М. Х., С. М., С. Х. ва дастлабки терговда аниқлашни имкони бўлмаган шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2021 йил 31 октябрь куни соат 22:00 ларда пичоқ ва бошқа буюмлар билан қуролланиб, Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида жойлашган “СамПИ” савдо мажмуаси олдида Ж. И., А. Т., А. К., С. А. ва Д. М. ни ўлдириш ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мақсадида уларга ҳужум қилган.

Бундан хавфсираган Ж. И., А. Т., А. К., С. А. ва Д. М. ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Б. Т. Тошкент вилояти Юқорчирчиқ тумани “Ийк ота” МФЙ Бахт кўчаси 41-уйда жойлашган “Шодлик” номли кўнгилочар масканнинг ҳаммом-саунасида маъмур бўлиб ишлаб, 2021 йил ноябрь ойининг бошларида С. М. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, мазкур кўнгилочар маскан иш юритувчиси Д. Ш. нинг кўрсатма ва талабларига зид равишда, фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириб, ўзларини кўнгилочар маскан ҳаммом-саунаси эгасидек фараз қилиб, ушбу ҳаммом-саунада фоҳишахона ташкил қилиб, у ерга келган мижоз ва хизмат кўрсатувчи фоҳиша аёллар ўртасида улар томонидан қўйилган талабларнинг риоя этилишини таъминлаб, Д. Ш. нинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказганлар.

Бундан ташқари, С. М. билан Б. Т. ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, мазкур объектда 2021 йил ноябрь ойининг бошларидан 2021 йил 1 декабрь кунига қадар мижозларга Р. А., Н. С., У. Я., Р. А., А. В. ва бошқа аёлларнинг шаҳвоний хизматларини таклиф қилиш йўли билан пул эвазига уларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, кўрсатилган интим хизматлар учун ҳар бир мижоздан олинган 200 минг сўм миқдоридаги пуллардан 50 минг сўмини улуш сифатида қўлга киритиб келганлар.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Ж. А. Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда