Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон кўзи ожиз шахсларнинг китобдан фойдаланиши тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди
“Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига (2013 йил 27 июнь, Марокаш) қўшилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
2013 йил 27 июнда қабул қилинган Марокаш шартномаси “глобал китоб очлиги” муаммосини ҳал қилишга қаратилган. Ҳар йили дунё бўйлаб чоп этиладиган миллионлаб китобларнинг атиги 7 фоизи кўриш қобилияти бузилган 285 миллион одамга тақдим этилади, уларнинг 90 фоизи ривожланаётган мамлакатларда яшайди.
Шу муносабат билан, Марокаш шартномасига қўшилиш гуманитар ва ижтимоий жиҳатларга эга бўлиб, шартноманинг имзоланиши кўриш қобилияти ва бошқа ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун мослаштирилган китоблар, журналлар ва бошқа босма материаллар ишлаб чиқарилишини кенгайтиради ва ижтимоий заиф гуруҳлар таълим олиши, маданий-маърифий ривожланиши учун қўшимча имкониятлар яратади.
Айни пайтда дунёдаги 68 давлат, жумладан, МДҲга аъзо мамлакатлардан Қирғизистон (2017), Россия (2018), Озарбойжон (2018), Тожикистон (2019) Марокаш шартномаси иштирокчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:00 / 15.06.2026
Ўқиган ҳар бир китоб учун уч кун: маҳкумлар учун янги тартиб тасдиқланди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
18:07 / 07.03.2026