Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат нотариал идораларини молиялаштириш тартибига ўзгартиришлар киритилади
“Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Нотариал идора ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатишга Ўзбекистон адлия вазирининг буйруғига асосан пулли хизматлар ва нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизигача миқдордаги қисми ажратилади.
Ажратилган маблағларни нотариус ва унга бириктирилган ходимлар ўртасида тақсимлаш нотариуснинг таклифига асосан амалга оширилади.
Нотариус таклиф киритишда ходимнинг меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиши ҳамда унинг меҳнат самарадорлигини инобатга олиши лозим.
Ушбу мезонларга асосланган таклиф нотариус томонидан тасдиқланиб, тегишли ҳудудий адлия органига тақдим этилади.
Ҳудудий адлия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан таклиф кўриб чиқилади ҳамда молия-иқтисод бўлимига тегишли кўрсатма берилади.
Нотариал архив ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар улар лавозим маошларининг 200 фоизи миқдорида белгиланади.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
Терроризмни молиялаштирган 8 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди
07:25 / 08.05.2026
Кўчмас мулк харидорларини аввалги эгасининг қарзидан ҳимоя қилиш таклиф этилди
15:07 / 08.12.2025
Нотариусликка талабгорлар учун мажбурий ўқув курслари тартиби тасдиқланади
16:12 / 12.11.2025