Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр таъминотидаги узилишлар туфайли тўхтатилди
Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида электр таъминотидаги узилиш муносабати билан аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Фото: Kun.uz
Хусусан, Тошкент аэропортида «Тошкент – Нур-Султон» йўналиши бўйича HY-721 рейси йўловчилари рўйхатдан, божхона ва паспорт назорати ҳамда хавфсизлик кўригидан ўтиб бўлган. 60 га яқин йўловчи стерил ҳудудда, 30 га яқин одам рўйхатга олиш зонасида бўлиб турибди. Электр таъминотидаги узилиш туфайли йўловчилар хавфсизлик текширувидан ўта олмайди. Кейинги чора-тадбирлар Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилиши айтилган.
Олмаота – Тошкент HY-762 рейси Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Шунингдек, Air Astana авиакомпаниясининг Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича KC-127 рейси экипажи жўнаб кетган аэропортга қайтишга қарор қилди.
Шунингдек, Наманган, Андижон, Фарғона, Термиз, Қарши, Урганч, Бухоро, Нукус ва Самарқанд аэропортларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Айни пайтда электр энергияси фақат Навоий аэропортида мавжуд.
Электр тармоқларини таъмирлаш ишлари тугаллангач, аэропортлар яна ишлай бошлайди, дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
17:58 / 17.03.2026
Наманганда солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр учун тўлов чекланади
11:58 / 17.03.2026