Ўзбекистон | 09:42 / 25.01.2022
5642
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда электромобил импорти 6,2 бараварга ошди

2021 йилда 809 та электромобил импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: panthermedia/vostock-photo

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 16,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 809 та электромобил импорт қилинган.

Қайд этилишича, электромобил импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган.

2021 йилда Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

  • Хитой – 724 та;
  • Туркия – 24 та;
  • АҚШ – 22 та;
  • Литва – 13 та;
  • Германия – 12 та;
  • Корея – 5 та;
  • Испания – 2 та;
  • Россия – 2 та;
  • Украина – 2 та;
  • БАА – 2 та;
  • Ҳонгконг – 1 та.

Мавзуга оид