Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блэкаутдан кейинги Самарқанд: трамвайлар юра бошлади, метан «заправкалар» ҳамон ёпиқ
Энерготизимдаги авария туфайли Ўзбекистонда электр таъминоти узилгач, барча соҳаларда муаммолар кузатила бошланди. Жумладан, АГТКСдаги узилишлар сабаб жамоат транспорти қатновига ҳам чеклашлар жорий этилди.
Kun.uz фотомухбири блэкаутдан кейинги Самарқанд кўчаларини кадрга муҳрлади.
27 январ куни Самарқандда жамоат транспорти фаолияти бироз жонланди. Бугундан трамвайлар ҳаракатлана бошлади. Ўтган кунлар давомида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари газдан узилгани сабабли шаҳарда таксилар камайиб қолганди. Бугундан кўчадаги таксилар ва туманларга қатнайдиган «Дамас»ларнинг аксарияти суюлтирилган газда ёки бензинда ҳаракатланяпти. Шаҳарда ҳар иккала ёнилғини бемалол харид қилиш мумкин.
Метанда юрган таксилар бензинда юраётгани сабаб йўлкира қимматлаган. Шаҳар ичида йўловчилар ўртача 10 минг сўмдан ташилмоқда. Кўчаларда кўриниш бераётган автобуслар турли корхоналарнинг ишчиларини ташийдиган транспорти, чунки олдида маршрут линиясида юрганини ифодаловчи рақамлари йўқ эди.














Фахриддин Ҳотамов олган суратлар
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026