Ўзбекистон | 17:00 / 02.02.2022
14069
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Олимпия делегацияси учун экипировка ишлаб чиқарувчи компания маълум бўлди

Фото: 7SABER

4 феврал куни Ўзбекистон делегацияси XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида 7SABER спорт кийимида иштирок этади. Муҳаррирлар ихтиёрида машҳур бренд томонидан Пекиндаги танлов учун махсус яратилган экипировка суратлари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 7SABER    Токио ўйинларида мамлакатимиз олимпия терма жамоасининг ҳамкори сифатида иштирок этганди. Айнан ўшанда ўзбекистонлик спортчиларнинг спорт экипировкалари Cosmopolitan журналининг мода рейтингига кирган эди. Бу сафар 7SABER дизайнерлари ўзларининг танлаган услубларига содиқ қолиб, урғуни ялпиз рангдан фируза рангга ўзгартирдилар. Ихчамлик фойдасига миллий безаклардан воз кечдилар.

Воқеани шарҳлар экан, 7SABER бренди ҳаммуассиси ва раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: «Биз Миллий олимпия қўмитасига билдирилган ишонч учун миннатдормиз: компания ушбу муҳим талабни ўз вақтида ва сифатли услубда, юқори даражада бажариш учун барча имкониятларни ишга солди. Айтишим мумкинки, Токио мусобақалари учун яратган олимпия кийимларимиз мухлислар орасида катта муваффақиятга эришди, шунинг учун бу сафар ҳам уларнинг умидларини оқлаймиз, деган умиддамиз. Ижтимоий тармоқларда давлат бюджетидан экипировка ишлаб чиқариш учун қанча маблағ сарфлангани ҳақида ўтган ёздаги каби бўлиб ўтган муҳокамаларни кутар эканман, 7SABER ўшанда ҳам, ҳозир ҳам олган аниқ суммасини расман айта оламан: роппа-роса нол сўм. Гап шундаки, дунёнинг аксарият мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам МОҚнинг расмий ҳамкорлари спортчиларни форма билан мутлақо текин таъминлайди – бу умумий қабул қилинган амалиётдир. Биласизми, ўйинлар масаласида пул умуман асосий нарса эмас: 7SABER компанияси учун республикамиз Олимпия делегациясига иккинчи бор ҳомийлик қилиш катта шараф ва бу ҳамкорлик давом этишига чин дилдан умид қиламан».

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш