Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади. 

Унга кўра, умумий қуввати 4 000 МВт бўлган 8 та шамол электр станцияси қурилади. Жумладан: 

  • 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 та;
  • 2025-2026 йилларда Республика бўйлаб умумий қуввати 2 400 МВт бўлган 4 та шамол электр станциялари ишга туширилади.

Шунингдек, умумий қуввати 4 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Жумладан:

  • 2023 йилда Навоий, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 1 100 МВт бўлган 4 та;
  • 2024 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 900 МВт бўлган 5 та;
  • 2025-2026 йилларда Республика бўйлаб жами қуввати 1 800 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

2030 йилга қадар қуввати 1 МВтгача бўлган кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳажми 1 000 МВтга етказилади.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини бошқариш тизими ривожлантирилади, дейилади вазирлик маълумотида.