Deutsche Welle телерадиокомпанияси Россия ҳукумати талаби билан фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, мухбирлик пункти ходимлари жума куни охирига қадар Россия ташқи ишлар вазирлигининг талабига кўра аккредитацияларини топширади.

DW рус хизмати ходими Ирина Филатова Москванинг бу қарори таҳририятни шок ҳолатга туширганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай бўлишини ҳеч ким кутмаган.

Deutsche Welle директори Петер Лимбург Россия ҳукуматининг бу қарори устидан судга шикоят қилишини билдирди.

Аввалроқ Германияда RT DE телеканалининг эфирга узатилиши тақиқланганди. 3 феврал куни Россия ташқи ишлар вазирлиги бунга жавоб қайтарилишини маълум қилганди.