Жаҳон | 18:02 / 12.02.2022
14250
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Чарлз шаҳзода Эндрюга «кўздан йўқолиш»ни буюрди

Манбаларнинг сўзларига кўра, қиролича Елизавета II нинг фарзандлари «уруш сўқмоғи»да турибди.

Фото: Getty Images

Шаҳзода Чарлз шаҳзода Эндрюга «кўздан йўқолиш»ни буюрди ва Виндзор қалъасидан қувиб юборди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Sun хабар берди.

Манбаларнинг айтишларича, қиролича Елизавета II нинг фарзандлари Эндрю аралашиб қолган зўравонлик билан боғлиқ можародан сўнг «уруш сўқмоғи»да турибди.

Эндрю қиролича уни ўтган ойда барча қироллик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш учун чақирганидан буён қалъа атрофида кўринмади.

«У қайтиб кўринмаслиги ҳақида огоҳлантирилди. Чарлз укасининг кунора бахтли кўринишда ва қалъа ёнида қўл силкитиб турганини суратга олишларини истамайди», - деган манба.

Аввалроқ Елизавета II 61 ёшли шаҳзода Эндрюни барча фахрий ҳарбий унвонлари ва қироллик имтиёзларидан маҳрум қилганди. У судда жисмоний шахс сифатида қатнашади.

Шаҳзода Эндрю Америка-австралиялик фаол Виржиния Жуффре томонидан зўравонликда айбланмоқда. Унинг таъкидлашича, қироличанинг ўғли юқори мартабали шахсларнинг шаҳвоний мақсадлари учун ўсмирларни етказиб бериш билан шуғулланган бизнесмен Жеффри Эпштейннинг хизматларидан фойдаланган. Шаҳзода Эпштейн билан дўст бўлганини рад этмаган, аммо ўзининг айбсизлигини айтиб келмоқда.

Мавзуга оид