Жаҳон | 14:55 / 17.02.2022
6524
1 дақиқада ўқилади

Елизавета II шаҳзода Эндрюни тажовузкорликда айблаган фондга 2,7 млн доллар беради

Шаҳзода Эндрю Виржиния Жуффренинг жинсий қуллик ва тажовуздан жабрланганларга ёрдам берувчи фондига "катта миқдорда хайрия" қилишга ваъда берган.

Фото: Getty Images

Буюк Британия қироличаси Елизавета II унинг ўғли Эндрюни номусга тажовуз қилишда айблаган америкалик фаол ва ҳуқуқ ҳимоячиси Виржиния Жуффренинг хайрия фондига 2 млн фунт стерлинг ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда Mirror газетаси хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳзода Эндрю ҳуқуқ ҳимоячиси билан келишувга эришган. У айбини тан олмаган, аммо Жуффренинг жинсий қуллик ва тажовуздан жабрланганларга ёрдам берувчи фондига "катта миқдорда хайрия" қилишга ваъда берган.

Виржиния Жуффре шаҳзода Эндрюни зўравонликда айбламоқда. Унинг таъкидлашича, қироличанинг ўғли юқори мартабали шахсларнинг шаҳвоний мақсадлари учун ўсмирларни етказиб бериш билан шуғулланган бизнесмен Жеффри Эпштейннинг хизматларидан фойдаланган.

Шаҳзода Эпштейн билан дўст бўлганини рад этмаган, аммо ўзининг айбсизлигини айтиб келмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид