Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили яна очлик эълон қилди
Михаил Саакашвили 20 ноябр куни Гори шаҳридаги ҳарбий ҳоспиталга кўчирилганидан сўнг очликни тўхтатганди.
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили очлик эълон қилди.
"Ҳокимиятнинг менга ва халқимга нисбатан муносабатига норозилик сифатида бугундан бошлаб муддатсиз очлик эълон қиламан. Соғлигим иккинчи даражали, асосийси – халқим тақдири", - деди Саакашвили судда.
Саакашвили Грузияга 2021 йил 29 сентябрда келганди. У 1 октябр куни қўлга олинган ва Рустави шаҳридаги қамоқхонага жўнатилган.
Саакашвили қамоққа олинганидан сўнг очлик эълон қилган, 8 ноябрда Тбилисидаги қамоқхона шифохонасига ётқизилганди. У 20 ноябр куни Гори шаҳридаги ҳарбий ҳоспиталга кўчирилганидан сўнг очликни тўхтатганди.
Сиёсатчи бир нечта жиноят ишларида айбланмоқда. Саакашвили ҳибсга олинишини ноқонуний, айбловларни эса сохталаштирилган деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025