Хусусан, Кенгаш қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани учун:

Наманган вилояти ЖИБ Наманган шаҳар судининг раиси – Бахтиёр Таваккалов;

Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси – Камолиддин Холмуҳаммедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, Кенгаш қарори билан:

Тошкент вилояти ЖИБ Зангиота туман судининг раиси – Ўктам Холиқов;

Тошкент вилоят судининг ФИБ судьяси – Хилола Бегалиева;

Андижон вилояти ЖИБ Қўрғонтепа туман судининг раиси – Исоқбой Эргашев;

Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси – Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.