Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 августдан меҳнат низолари бўйича алоҳида судялар иш бошлайди
Ўзбекистонда 2026 йил 1 августдан бошлаб меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судялар фаолияти йўлга қўйилади. Янги тартиб меҳнатга оид ишларни тезкор ва сифатли кўриб чиқиш, суд амалиётини бир хиллаштиришга қаратилган.
Олий суд раёсати «Фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судялар корпусини шакллантириш ҳақида» қарор қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида 2026 йил 1 августдан меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судялар фаолият юритади.
Янги тартибга кўра, Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида меҳнат низолари бўйича 4 нафар судя фаолият кўрсатади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатларида 3 нафардан ихтисослашган судя ишлайди.
Туманлараро ва шаҳар судларида ҳам меҳнат низоларини кўриш учун алоҳида судялар ажратилади. Жумладан, Нукус, Бухоро, Жиззах, Қарши, Кармана, Наманган, Термиз, Фарғона ва Урганч туманлараро судларида 2 нафардан, Самарқанд шаҳар судида 2 нафар, Каттақўрғон, Ўрта Чирчиқ ва Янгийўл туманлараро судларида 1 нафардан, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Яккасарой туманлараро судларида 2 нафардан судя меҳнат низоларига ихтисослаштирилади.
Қарорга асосан, 2026 йил 1 августдан кейин судларга келиб тушган меҳнат низоларига оид барча аризалар айнан ихтисослашган судялар ўртасида тақсимланади.
Айни пайтда, 2026 йил 31 июлгача судларга келиб тушган, шу жумладан иш юритувига қабул қилинган ишлар аввалги тартиб асосида кўриб чиқилиб, якунланади.
Мавзуга оид
11:46 / 14.04.2026
Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди
18:18 / 05.03.2026
Самарқандда судя 300 доллар олаётганда ушланди
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
19:07 / 13.01.2026