Жамият | 16:32 / 22.02.2022
18200
1 дақиқада ўқилади

Ҳисор давлат қўриқхонасида фотоқопқон ноёб қор қоплонини тасвирга олди

Ҳисор қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон ноёб қор қоплонини тасвирга олган. Бу ҳақда Экология қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳисор давлат қўриқхонаси қор қоплонининг доимий яшаш жойларидан бири ҳисобланади. Қўриқхонага ўрнатилган фотоқопқон табиатнинг ана шу ноёб жониворининг яна биттасини камера объектига муҳрлаган.

Маълумот учун, қор қоплони бугунги кунда ноёб тур ҳисобланиб, Халқаро қизил китобга киритилган. Мушуксимонлар оиласига мансуб бўлган бу ноёб жониворни мамлакатимизда муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Аввалроқ қўриқхонанинг Танхоздарё бўлими давлат назоратчиси Жамшид Бердалиев томонидан Қуралай сойига қўйилган камера объектига 2 бош қор қоплони муҳрлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид