“16 феврал воқеалари” иштирокчиси 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Фото: KUN.UZ
Бугун, 23 февраль куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 1999 йил 16 февралда Тошкентда юз берган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган судланувчи Ж.Ю.га ҳукм эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.
Судя Б.Бердиев томонидан эълон қилинган ҳукмга кўра, Ж.Ю. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 161-моддаси (қўпорувчилик), 164-моддаси (босқинчилик), 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ҳамда унга узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жорий йил 14 январ куни Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон ҳудудида террористик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган У.С. хорижда ушланиб, мамлакатга олиб келинганини хабар қилган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
Жаҳон | 20:41
-
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади
Ўзбекистон | 20:39
-
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
Ўзбекистон | 20:08
-
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
Жаҳон | 20:03
Мавзуга оид

11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади

09:31 / 21.05.2025
Блогер Қобил Дўсов устидан яна бир суд иши бўлиб ўтмоқда

20:07 / 20.05.2025
Қирғизистонда суд мажлисларини аудио ва видеога ёзиб олиш мажбурий бўлди

09:41 / 16.05.2025