Маълум бўлишича, сўнгги 5 йилда банкнинг капиталлашув базаси кескин оширилди, маҳаллий ва хорижий ресурсларни жалб қилиш имкониятлари кенгайди.
Ўтган 2021 йилда банк томонидан иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш, тадбиркорлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 25,4 трлн сўмлик кредитлар ажратилди ва бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 3,5 трлн сўмга ёки 116 фоизга ошди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 125 мингта мижозга 3,2 трлн сўм, ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 1 266 та 4,2 трлн сўмлик лойиҳалар молиялаштирилди.
2021 йилда халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан 126 та лойиҳаларга 311 млн доллар миқдорида кредит маблағи ажратилди. 2021 йилда активлар 39,9 трлн сўмга, кредит қўйилмалар 32,3 трлн сўм ташкил қилиб аввалги йилга нисбатан мос равишда 129 фоиздан ва 128 фоизга ошди.

2022 йилда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш учун жами 32 трлн сўм кредит ажратиш ва ўтган йилга нисбатан ўсишни 7 трлн сўм ёки 126 фоизга етказиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 3,9 трлн сўм кредитлар ажратилади. Ҳудудларда жами 807 та лойиҳаларни молиялаштириш учун 4,9 трлн сўмлик кредит маблағи йўналтириш кўзда тутилган.
“Агробанк” АТБ трансформациясини амалга ошириш мақсадида ОТБ ва KPMG компаниялари жалб қилиниб, банк ривожлантириш стратегияси ва банк бизнес модели ишлаб чиқилди. Банк стратегиясидан келиб чиқиб етакчи маркетологлар билан ҳамкорликда янги бренд жойлашуви амалга оширилди.
Қишлоқ хўжалигида замонавий билимларни жорий қилиш мақсадида юртимизнинг бир қатор олий ўқув юртлари билан бирга 5 та ҳудудда “Фермерлар мактаби” ташкил қилиниб, бу мактабларда қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик, ўсимликларни ҳимояси, бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик бўйича дарслар берилмоқда. 2021 йил ноябрдан республика бўйича 15 мингга яқин фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчилари ўқитилди. 2022 йил якунига қадар яна 65 мингта фермерлар ўқишларга жалб қилинади.
2021 йилда фермерлар ва томорқа ер эгалари учун қишлоқ хўжалигида“100 та китоб” тўплам лойиҳаси ҳам амалга оширилди. Ушбу тўпламдан 10 мингта чоп этиб тарқатилди. Электрон шаклда agrobank.uz сайти, telegram боти орқали фойдаланиш имконияти яратилди.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида 40 турдаги ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича китоблар тўплами тайёрланди.















