Ўзбекистон | 08:44 / 23.02.2022
2453
1 дақиқада ўқилади

Навоийда бировларнинг номига кредит олиб, ўзлаштириб юборган шахсларга жиноий иш қўзғатилди

Улар турли тижорат банкларидан сохта ҳужжатлар асосида қарийб 450 млн сўм истеъмол кредитлари ажратилишига эришган. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда фуқаролар Г.В., С.Қ. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, сохта ҳужжатлар асосида фуқароларнинг номига ҳудуддаги тижорат банклари филиалларидан жами 441,8 млн сўмлик истеъмол кредитлари ажратилишига эришгани аниқланган. Улар ушбу кредит маблағларини “Н.М.” ва “Н.С.” МЧЖлар ҳисобрақамларига ўтказиш орқали ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлар. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид