Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХР ва ЛХР раҳбарлари Путиндан Украина «тажовузкорлигини қайтаришда» ёрдам беришни сўради
Ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари раҳбарлари Россия президенти Владимир Путинга Украина томонидан «тажовуз»ни қайтаришда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
Агентлик Кремль матбуот хизмати тақдим этган мурожаатлар суратини эълон қилди. Ҳужжатларда 22 февраль санаси кўрсатилган. Уларда айтилишича, «Украинадан ҳарбий тажовуз кучаймоқда» ва «Киев оғриқли алоқа чизиғида ўз ҳарбий иштирокини оширишда давом этмоқда», гўёки ДХР ва ЛХР инфратузилмасини вайрон қилмоқда ҳамда тинч аҳолини ўлдирмоқда.
Республикалар раҳбарлари Россия билан дўстлик ва ўзаро ёрдам шартномаларини тилга олиб, Путиндан ёрдам сўраган. Путин бунга қандай муносабат билдиргани номаълум, Песков ушбу масалага аниқлик киритмади.
21 февраль куни Владимир Путин ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олди. 22 февралда давлат думаси ва федерация кенгаши республикалар билан дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларни бир овоздан тасдиқлади.
Ўша куни федерация кенгаши Россия қўшинларига у ерга киришга рухсат берди. Бу қарор тинчликпарвар миссия сифатида тақдим этилди. Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш буни тинчликпарвар миссия деб ҳисобламаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
14:20 / 11.06.2026