Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Spark ағдарилиб кетиши оқибатида 1 ёшли бола вафот этди
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Андижон туманида Mercedes-Benz юк машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган Spark бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги арчага бориб урилган ва ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси 23 феврал куни соат 16:40 ларда Андижон тумани Мингўрик маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 156-километрида содир бўлган.
Андижон шаҳрида яшовчи А.Д. Spark автомашинасини бошқариб бораётиб, ўзи билан бир хил йўналишда олдинда ҳаракатланиб бораётган Асака туманида яшовчи М.М. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли юк машинасининг ўнг томонидан қувиб ўтмоқчи бўлган. Қувиб ўтиш вақтида юк машинасининг ўнг қисмига тегиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги арча дарахтига бориб урилиб, ағдарилган.
Оқибатда Spark йўловчиси А.М. (2021 йилда туғилган) тан жароҳати олиб шифохонага олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ҳозирда мазкур холат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026