Ўзбекистон | 08:41 / 25.02.2022
13591
2 дақиқада ўқилади

Гурлан тумани ҳокимининг таҳдидли аудиоёзувига муносабат билдирилди

Хоразм вилояти, Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачиловнинг кооперативларга уюшиш истагида бўлган фермерларга «статялар» билан таҳдид қилгани ҳақидаги аудиоёзувга ҳокимлик томонидан муносабат билдирилди.

Фото: Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов

«Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокими фермерларнинг 2022 йил пахта ҳосили учун туманда фаолият кўрсатаётган кластер билан шартнома тузиб ишлашнинг афзалликлари, бунинг туман иқтисодиётини ривожлантиришга қўшадиган катта ҳиссаси тўғрисида тушунтиришлар берган. Шунингдек, ҳозирги кунда туманда пахтачилик билан шуғулланадиган кооперациянинг йўқлиги ҳамда уни янгидан ташкил қилиш учун анча вақт ва катта сармоя талаб этилишини ҳисобга олиб, ҳозирги кунда кластер билан шартнома тузиб ишлаш мақсадга мувофиқ эканлигини билдирган. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда кластер билан ишлаш ҳар томонлама манфаатли эканлиги бўйича ўз тавсияларини берган.

Йиғилиш давомида туман ҳокими томонидан фермерлар шартнома тузишга мажбурланмаган, уларнинг шаънига тегадиган бирор-бир сўз ишлатилмаган.

Бу масалани барча томонларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда», дейилади муносабатда.

Мавзуга оид