Муштлашув бир неча дақиқадан сўнг футбол майдонида давом этди. Хавфсизлик ходимлари мухлислар, жумладан, аёллар ва болалар трибунани тарк этишлари учун майдондаги дарвозаларни очишди.
Баъзилар бир-бирларини арматура ва стуллар билан уришган. Тартибсизликлар натижасида 22 киши жароҳатланган, улардан 9 нафари шифохонага ётқизилган, 2 нафарининг аҳволи оғир, деб ёзади Sky Sports.
Айрим манбалар эса 17 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда.














