09:25 / 14.03.2022
5169

Навоийда ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Навоий шаҳрида “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати” кўргазмаси ўз ишини бошлади. Ҳиндистоннинг турли ҳудудларидан олиб келинган 105 та хаттотлик асарлари намуналари намойиш этилмоқда.  

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, тадбир вилоят ҳокимлиги, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Кўргазманинг очилиш маросими доирасида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Маниш Прабхат ва Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори жаноб Чандер Шекҳарни қабул қилган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Кўргазмада XV-XIX асрларга оид Ҳиндистоннинг турли ҳудудларидан олиб келинган 105 та хаттотлик асарлари намуналари намойиш этилмоқда. Куфий, насх, настаълиқ, хатти шикаста, таълиқ ва бошқа услубий йўналишлардаги хаттотлик асарлари намуналари Ҳирот мактаби усталари томонидан яратилган бўлиб, деярли барчаси Қуръон оятларини ёзишда кенг қўлланган.  

Top