Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонга автобус қатнови тикланмоқда, Россия бўйича музокаралар давом этяпти
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади.
2022 йил 16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
2022 йил 16 мартдан ташувчилар томонидан Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди.
Мавзуга оид
10:31
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026