Жаҳон | 18:20 / 17.03.2022
15737
1 дақиқада ўқилади

Байден Хитой раҳбари билан мулоқот ўтказади

Жен Псакининг сўзларига кўра, “давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги рақобатни мувофиқлаштириш ҳамда Россиянинг Украинага қарши уруши ва бошқа масалаларни муҳокама қилади”.

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден ХХР раиси Си Цзинпин билан телефон орқали суҳбатлашади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.

Унинг билдиришича, мулоқот 18 март куни бўлиб ўтади.

"Бу бизнинг Қўшма Штатлар ва ХХР ўртасидаги очиқ мулоқот линияларини ушлаб туриш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларимизнинг бир қисми ҳисобланади”, - дейилади Псакининг баёнотида.

Жен Псакининг сўзларига кўра, “давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги рақобатни мувофиқлаштириш ҳамда Россиянинг Украинага қарши уруши ва бошқа масалаларни муҳокама қилади”.

Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян ХХР Украина масаласида ўз фикрига эгалиги ва АҚШнинг бир томонлама санкцияларига қарши эканлигини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид