Ўзбекистон | 12:00 / 17.03.2022
9020
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк маротаба: Beeline чексиз кино ва мусиқали тарифларни тақдим этди

Фото: Beeline

Digital-оператор Ўзбекистон аҳолисига янги Hammasi ZO‘R тарифларини ва янгиланган Status тарифларини таклиф қилди. Уларнинг асосий афзаллиги – 70та телеканал, минглаб Beeline TV ва Amediateka фильм ва сериаллари, миллионлаб Beeline Music & Radio мусиқавий композицияларидан чексиз фойдаланишдир. Бу мамлакат телеком бозорида илк бундай таклифдир.

Hammasi ZO‘R’нинг янги қатор алоқа хизматлари ҳажми ва мавжуд хизматлар рўйхати билан фарқ қилувчи тўртта тарифни ўз ичига олган. Шунда, интернет-трафик пакетлари 3 дан 15 ГБгача, дақиқалар сони – ойига 1 500дан тўлиқ чексиз овозли алоқагача ўсиб бормоқда. Hammasi ZO‘R 3 ва Hammasi ZO‘R 4 тарифларига чексиз Beeline TV, Amediateka, Beeline Music & Radio киради. Ушбу ресурслардан фойдаланганда трафик сарфланмайди. Янги тарифлар нархи ойига 20 000 сўмдан 60 000 сўмгача. Батафсил маълумот – сайтда.

Фото: Beeline

Янгиланган Status қатор пакетларнинг янада тўлақонлиги билан ажралиб туради. Шундай қилиб, бу ерда интернет-трафик ҳажми 30 дан 150 ГБ гача; учта тарифнинг исталганида Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар чекланмаган ва уланганда ҳар бир мижозга бепул «олтин» рақам тақдим этилади. VEON доирасида роумингда алоқа хизматларининг киритилган ҳажми мавжуд (Beeline Uzbekistan ушбу телекоммуникация ҳолдингининг бир қисмидир). Status линиясининг барча тарифларида чексиз фильмлар, телеканаллар, мусиқалар мавжуд. Ойлик абонент тўлови – 95 000 сўмдан 200 000 сўмгача.

“Бизнинг вазифамиз Ўзбекистон алоқа бозорида “рақамлаштиришнинг кашфиётчилари” бўлишдир, шунинг учун ҳам айнан бизнинг мижозларимиз мамлакатимизда илк маротаба қулай рақамли хизматларга эга бўлмоқда. Эндиликда абонентларимиз фақат «классик» хизматлар – дақиқалар, мегабайтлар ва СМСлар учун тўловларни амалга ошириб, янада кўпроғига эга бўлишади. Янги тарифлар кино ва мусиқанинг улкан оламига йўлланма бўлади”, — дея шарҳлайди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

“Рақамли хизматлар экотизимини ривожлантирар эканмиз, биз Ўзбекистон телеком бозорига ўйин саноатида bundle номи билан маълум бўлган нарсани жорий қилмоқдамиз – биз “бир тўпламда” кўплаб турли маҳсулотларни таклиф этамиз. Мижозларимиз учун онлайн видео ва мусиқа узоқ вақтдан бери одатий ҳолга айланган, аммо энди улар алоҳида хизматларни улашларига ҳожат йўқ, уларнинг барчаси энди тарифларга киритилган”, — дея қўшимча қилади Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 9 мамлакатда 217 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan’да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ’нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид