Ўзбекистон | 07:23 / 22.03.2022
9039
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways тўртта шаҳарга қўшимча парвозларни амалга оширади

Uzbekistan Airways АЖ 22-23 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб қўшимча рейсларнинг очилишини маълум қилади. 

Фото: Kun.uz

Авиакомпания хабарига кўра, қўшимча рейслар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт):

2022 йил 22 март, HY057-058 Тошкент – Урганч – Тошкент рейси

Тошкентдан жўнаб кетиш - 19:30, Урганчга етиб бориш - 21:00, Урганчдан жўнаб кетиш - 21:50, Тошкентга етиб бориш - 23:10;

23 март, HY019/020 Тошкент – Нукус – Тошкент рейси

Тошкентдан жўнаб кетиш - 20:00, Нукусга етиб бориш - 21:40, Нукусдан жўнаб кетиш - 22:30, Тошкентга етиб бориш - 23:50;

HY065/066 Тошкент – Термиз – Тошкент рейси

Тошкентдан жўнаб кетиш - 15:00, Термизга етиб бориш - 16:20, Термиздан жўнаб кетиш - 17:10, Тошкентга етиб бориш - 18:20.

Бундан олдин Наврўз муносабати билан ички саёҳат учун қатор чегирмалар эълон қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид