Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Нексия-3» автомобили ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборди
Тошкент шаҳрида "Нексия-3" автомобили ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборди. Ҳодиса тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, 21 март куни соат 10:25 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган А.И. Олмазор кўчаси бўйлаб "Нексия-3" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотида айтилишича, ҳайдовчи ушбу кўчадаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёдалар Н.Ғ. ва М.А. енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган. Ҳозирда суриштирув давом этиб, тегишли ҳужжатлар тўпланмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, пиёдалардан эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:35
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
12:11 / 06.07.2026