Муносабатда маълум қилинишича, вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан Қарши туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари тунда мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабар ўрганилган.

Ўрганиш давомида Қарши туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими бошлиғи қўл остидаги ходимларни атрофни тозалаш ишларига мажбур қилгани ҳолати аниқланган.

Шу сабабли Қарши туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими бошлиғи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан жаримага тортилган.

Аввалроқ Нукусда ҳамширалар уйларни оқлашга жалб қилинганди. Яккабоғ туманида тиббиёт ходимлари туғуруқхона ҳовлисини тозалашга мажбурланганди.