Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маиший техникаларни мажбурий маркировкалаш 15 апрелдан бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Depositphotos
Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Asl belgisi” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимини йўлга қўйиш таъминланган. Бунда “CRPT TURON” МЧЖ мазкур тизимнинг оператори сифатида белгиланган.
Ҳужжат билан мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ва маҳсулотлар турлари гуруҳлар бўйича қуйидагича белгиланди:
биринчи гуруҳ - чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич, телевизор ва монитор - 2022 йил 15 апрелдан бошлаб;
иккинчи гуруҳ - маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкич-2022 йил 1 августдан бошлаб;
учинчи гуруҳ - сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқаргич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич), барча турдаги лампалар - 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларининг идентификация кодлари рўйхати;
ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма- босқич жорий қилиш графиги;
импорт қилувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма- босқич жорий қилиш графиги;
улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма- босқич ўтиши графиги;
маиший техника маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом.
Оператор томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш учун маркировка кодлари мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳоқон Фидан: Исроил тинчликни истамайди, Исроил барқарорликни хоҳламайди
Жаҳон | 10:24
-
Bloomberg: Лондон Украина учун АҚШдан қурол сотиб олишга тайёр
Жаҳон | 10:08
-
Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб келган шахс ушланди
Ўзбекистон | 09:22
-
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади
Ўзбекистон | 09:04
Мавзуга оид

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

16:06 / 13.01.2025
Айрим техника воситалари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

12:21 / 12.12.2024
Сут маҳсулотларини маркировкалаш бошланади

13:10 / 14.10.2024