Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белград шаҳрида Сербияга ташрифи муносабати билан ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди.

Олий мартабали меҳмонларни Сербия президенти Александр Вучич, Биринчи хоними Тамара Вучич, Халқ мажлиси раиси Ана Брнабич, Бош вазир Журо Мацут ва бошқа расмий шахслар қутладилар.

photo_2026-09-07_23-49-30
Президент матбуот хизмати

Тадбирда Ўзбекистон президентининг Сербияга илк расмий ташрифининг тарихий аҳамияти, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очаётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги алоқалар анъанавий дўстона руҳда ривожланаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

photo_2026-09-07_23-49-28
Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи шарафига “Кула Белград” осмонўпар биноси Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилди.